Тиллерсон Путин ва Трампнинг Ҳамбургдаги музокаралари ҳақида
АҚШ Россия ва Иордания билан Суриядаги хавфсизлик кучларига доир битимни яқин ҳафтада имзолаши мумкин. Келишув Суриянинг жанглардан холи ҳудудларида фаолият юритувчи хавфсизлик кучларига оид бўлади, дея баёнот берди АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон Ҳамбургдаги чиқишида.
«АҚШ, Россия ва Иордания ўртасида тузилажак шартнома бўйича бизда очиқ кўриш бор. Биз хавфсизликни қўриқлаш учун кучларни тақдим этамиз. Биргаликда ҳал этиш лозим бўлган бир-икки ҳолатлар бор, холос. Бунга кўпи билан бир ҳафта вақт талаб этилади», - деган давлат котиби.
Бундан аввалроқ, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров АҚШ ва Россия 9 июлдан бошлаб Суриянинг жанубий-шарқий қисмида ўт очишни тўхтатиш ҳақида бир тўхтамга келганини тасдиқлаган эди.
АҚШ ва Россия президентларининг Ҳамбургда бўлиб ўтаётган G20 саммити майдонидаги учрашув икки ярим соат давом этгани ҳақида хабар берилган эди.
АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон ушбу мулоқот хусусида фикр билдирар экан, «учрашув ўта сермаҳсул бўлган»инини айтди. «Ҳар икки етакчи жуда тез тил топишишди. Уларнинг ўртасида илиқ муносабат кўзга ташланди», — дея таъкидлаган Тиллерсон.
Тиллерсонга кўра, Дональд Трамп ва Владимир Путин икки томонлама муносабатларнинг мураккаб ўтмиши эмас, кўпроқ келажаги ҳақида фикр юритишган. Давлат котиби ойдинлик киритганидек, Америка етакчисининг бош мақсади «енгиб бўлмас ихтилофлар»дан имкон қадар қочишдир.
Тиллерсоннинг айтишича, «ўтмишда бўлиб ўтган кўп нарсалар бор»ки, бундан ҳар икки давлатнинг кўнгли тўлмай келмоқда. «Бу жуда муҳим муносабатлардир. Улар жаҳондаги икки йирик ядровий қудратга эга бўлган давлатлар», — деган Тиллерсон.
Тиллерсон Россиянинг АҚШдаги сайловларга аралашуви каби масалада ҳар икки давлат умумий махражга келиши жуда қийинлиги, бироқ келажак томон ҳаракат қилиш лозимлигини таъкидлаган.
«Биз айни пайтда конгрессда муҳокамада бўлиб турган санкциялар ҳақида (Путинга) билдирдик. Биз бу (сайловларга аралашув) ўта муҳим масала эканлигини қайта-қайта таъкидладик», — деган Тиллерсон ОАВ вакилларига.
«Ҳар икки президент энди қандай ҳаракат қилиш кераклигига диққат қаратишди. Мен учун ҳар икки миллат ўртасида қачондир умумий тил топиш мумкинлиги ёки йўқлиги мавҳум масала. Гап, айнан ҳозир нималар қилишимиз кераклигида бормоқда», — дея қўшимча қилган Тиллерсон.
Маълумки, АҚШ конгресси Дональд Трамп ютиб чиққан сайловларга Россиянинг аралашуви борасида суриштирув ишлари олиб бормоқда. ФҚБ ҳам бу борада мустақил суриштирув ўтказаяпти.
Тиллерсон Дональд Трамп ва Владимир Путин санкциялар билан боғлиқ муаммоларни ҳам муҳокама қилишганини айтиб ўтди.
Мавзуга оид
22:47 / 25.12.2024
Путин яна “тарихий ҳудудлар” ҳақида гапирди. У қаерларни айтяпти?
15:59 / 25.12.2024
Шавкат Мирзиёев Озарбойжон самолёти ҳалокати юзасидан ҳамдардлик билдирди
22:34 / 24.12.2024
Россия–Украина уруши тугайдими? Путин нимани хоҳлайди?
07:50 / 24.12.2024