Жаҳон | 07:54 / 05.08.2017
44015
1 дақиқада ўқилади

Путин бир чўртан балиқ ортидан икки соат ов қилди (видео)

Фото: tvze

Россия президенти Владимир Путин Благовещенскга сафари давомида икки кунга Жанубий Сибирда тўхтаб ўтди. Путин Тувага сафари давомида сув ости ови билан шуғулланди. Натижада у чўртан балиқ тутишга муваффақ бўлган.   

Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песковнинг айтишича, Путин ўзига ёқиб қолган балиқни тутиш учун 2 соатга яқин вақт сарфлаган. Путиннинг сув ости овини унинг ўзи ҳам бошига ўрнатилган Go Pro камераси ёрдамида суратга олган.

"У бориш қийин бўлган тайгада бўлди, у ерда тоғ кўлларида балиқ овлади, сув ости ови билан шуғулланди. Қуёшда тобланди, тоғ дарёлари бўйлаб моторли қайиқларда ва солларда, тоғлар бўйлаб пиёда ва квадроциклларда юрди", деб сўзлаб берди Песков. 

Путинга сафари давомида Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу ҳамда Хакасия ва Тува раҳбари ҳамроҳлик қилган.

Мавзуга оид