Путин ЖЧ-2018 қуръа ташлаш маросимида иштирок этиши мумкин
Россия президенти Владимир Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков Путиннинг 2018 йилги жаҳон чемпионати қуръа ташлаш маросимида иштирок этиши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда “Интерфакс” хабар бермоқда.
“Биз бундай имкониятни истисно этмаяпмиз, умид қиламизки, президентда бунга вақт топилади”, деб айтган Песков.
Песковнинг айтишича, жаҳон чемпионатига тайёргарлик ҳам техник, ҳам инфратузилма нуқтаи назаридан, ҳам мазмунан давом этмоқда. “Тайёргарлик ишлари жадал кетмоқда, жаҳон чемпионати ажойиб бўлиши кутилмоқда”, деб айтган Песков.
Қуръа ташлаш маросими 1 декабрда Кремль давлат саройида бўлиб ўтади. Амалдаги жаҳон чемпиони Мирослав Клозе жаҳон чемпионати кубогини саҳнага олиб чиқади. Жаҳон чемпионати финалига чиққан жамоалар ўз рейтингларига монанд 4 саватчага бўлинадилар. Қуръа ташлаш давомида жамоалар 4 тадан қилиб 8 та гуруҳга тақсимланадилар.
Мавзуга оид
22:47 / 25.12.2024
Путин яна “тарихий ҳудудлар” ҳақида гапирди. У қаерларни айтяпти?
15:59 / 25.12.2024
Шавкат Мирзиёев Озарбойжон самолёти ҳалокати юзасидан ҳамдардлик билдирди
22:34 / 24.12.2024
Россия–Украина уруши тугайдими? Путин нимани хоҳлайди?
07:50 / 24.12.2024