Жаҳон | 21:45 / 22.02.2018
28208
2 дақиқада ўқилади

Шифокорнинг ўз вақтида кўрсатилган ёрдами бемор ҳаётини сақлаб қолди (видео)

Фото: Видеодан кадр

Туркия шимоли-ғарбида шифокор аҳволи ўта оғир бемор ҳаётини қаҳрамонларча сақлаб қолди - у операцион зал томон ҳаракатланиб кетаётган замбил устига чиқиб беморнинг юрагини уқалаш машқларини бажарди, дея хабар берди DailySabah.

Сешанба куни юрак соҳасига зарб берилган 32 ёшли киши Бурса шифохонасига оғир аҳволда етказилди. 

Коридорда - тез ёрдам хизмати машинасидан операция хонаси томон олиб кетилаётганда беморнинг юраги  тўхтаб қолган.

Шошилинч тиббиёт бўйича мутахассис доктор Ҳусайн Енис операцияга олиб кетилаётган беморга йўлнинг ўзида замбил устига чиққанича ёрдам кўрсатиб, юрак соҳасини уқалаш машқларини бажара бошлаган. 

Ёрдам  кўрсатилаётган лаҳзалар шифохонанинг видеокузатув камераларига муҳрланиб қолган. 

Шошилинч ёрдамдан сўнг беморнинг юраги яна ура бошлаган, операция ҳам муваффақиятли ўтган, ҳозирда у шифохонанинг интенсив терапия бўлимида даволаш муолажаларини олмоқда. 

Шифокор Енис Туркия янгиликлар агентлигининг "қаҳрамон шифокори" деган юксак баҳосини олди. 

Доктор Енис журналистлар олдида чиқиш қилар экан, беморнинг аҳволи жуда оғир бўлганини таъкидлади. Улар беморни текширувдан ўтказишлари билан жарроҳларга қўнғироқ қилиб, уни дарҳол операция қилиш кераклигини айтишган. Бемор имкон қадар тезроқ операция хонасига етказилган. Шифокор қачон замбил устига чиқиб, юракни уқалай бошлаганини эслай ҳам олмаслигини қўшимча қилган. "Агар вақтида шошилинч ёрдам кўрсатилмаганида, эҳтимол, беморни йўқотишимиз мумкин эди", - дейди у.

Мавзуга оид