Британия асабийлашишни тўхтатиши керак – Россия
Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавровнинг маълум қилишича, агарда Буюк Британия асабийлашишни бас қилиб, хотиржам ҳолатга келса, бу ҳаммага фойдали бўлади. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар қилмоқда.
«Менинг фикримча, агарда улар асабийлашишни бас қилишса ва хотиржам ҳолатга келишса, бу ҳаммага, биринчи навбатда расмий Лондонга фойдали бўларди. Улар ушбу вазият юзасидан асабийлашаётгани аниқ кўриняпти», - дея маълум қилди Лавров Япония ТИВ раҳбари Таро Коно билан музокаралар якунлари бўйича.
Унинг сўзларига кўра, Британиянинг ҳозирги ҳаракатлари – бу «бутун дунё бўйлаб тартибсиз югур-югурлар, шерикларни бу масалада ҳеч қандай далилларсиз Буюк Британия позициясига кўндириш».
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Кремль Лондон ёки далиллар тақдим этишга, ёки узр сўрашга мажбур бўлиши ҳақида маълум қилганди.
Мавзуга оид
21:47 / 09.01.2025
FT: Илон Маск Кир Стармерни Британия бош вазирлиги лавозимидан қандай четлатишни ўрганмоқда
21:45 / 09.01.2025
Россия Оқтов яқинидаги авиаҳалокатнинг холисона тергов қилинишидан манфаатдор — Песков
10:37 / 09.01.2025
Запорижжя ўққа тутилиши оқибатида 13 киши ҳалок бўлди
20:22 / 08.01.2025