«Кортеж» ишлаб чиқувчилари Путиннинг лимузини устидаги иш ҳақида айтиб беришди
Россия президентининг «Кортеж» лимузини ишлаб чиқувчилари лойиҳа устидаги иш ҳақида айтиб беришди. Уларнинг таъкидлашича, дунёда бу автомобилга ўхшаш бошқа машина йўқдир. Бу ҳақда «Известия» хабар қилмоқда.
«Ягона модель лойиҳа» лойиҳаси бош дизайнери Юрий Черненконинг таъкидлашича, аввалига футуристик образларга эътибор қаратилган, бироқ кейинчалик лойиҳачилар «ерга тушишга» қарор қилишди.
«Бизнинг машина гибридли, демак, бортда юқори вольтли электр тизим бор. Масалан, кондиционерлаш тизими компрессори аксарият двигателлардаги каби тасма билан эмас, балки юқори вольтли тармоқдан ҳаракатга келади», - дея маълум қилди Черненко.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Путин инаугурацияга "Кортеж" лойиҳасидан бўлган янги автомобилда келгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
22:47 / 25.12.2024
Путин яна “тарихий ҳудудлар” ҳақида гапирди. У қаерларни айтяпти?
15:59 / 25.12.2024
Шавкат Мирзиёев Озарбойжон самолёти ҳалокати юзасидан ҳамдардлик билдирди
22:34 / 24.12.2024
Россия–Украина уруши тугайдими? Путин нимани хоҳлайди?
07:50 / 24.12.2024