Автомобиллар дизайни учун мукофотлар топширилди
Туринда Car Design Award 2018 мукофотларини топшириш маросими бўлиб ўтди. 12 журналистдан иборат ҳайъат уч йўналиш: “концепт-кар”, “серияли автомобил” ва “бренднинг дизайн тили” бўйича ғолибларни аниқлади. Ушбу мукофотларга Honda, Jaguar ва Volvo лойиқ деб топилди.
Охирги йиллар яратилган концепт-карлар ўртасида энг юқори баллни кичик ўлчамли Honda Urban EV олди. Журналистлар япон маркаси дизайнерларини ретро-мотивлар ва футуристик кўринишларни уйғунлаштира олганлари учун юқори баҳолаганлар.
Овоз бериш натижаларига кўра, бу йўналишда 2- ва 3-ўринни Genesis Essentia ҳамда Mazda Vision Coupe моделлари эгаллаган.
Серияли ишлаб чиқарилувчи машиналар орасида дизайн учун энг юқори балл Jaguar E-Pace кроссоверига берилган. 2- ва 3-ўринларни Aston Martin Vantage ҳамда Polestar эгаллаган.
Энг яхши дизайн тили учун мукофот Volvo’га берилган. Ҳайъат аъзолари ушбу марка билан охирги йиллар юз берган ўзгаришларни алоҳида таъкидлаб ўтишган.
Car Design Award мукофоти Auto & Design италян журнали бош муҳаррири Фульвио Чинти томонидан 1984 йилда ташкил этилган. Бу мукофот 1997 йилгача ҳар йили ўтказиб келинган, бироқ кўп йилларга тўхтаб қолиб, 2016 йилдагина яна ўтказила бошланган. Ҳозир мукофотнинг ҳайъатлар таркибига Европа, АҚШ, Лотин Америкаси ва Осиёдан 12 журналист киради. Ўтган йил мукофотлар Jaguar I-Pace электр мобилига, серияли спорткар Ford GT ва Land Rover брендига берилган.
Мавзуга оид
20:28 / 23.12.2024
Honda ва Nissan бирлашмоқда. Улар дунёдаги энг йирик учинчи автомобил ишлаб чиқарувчига айланади
11:25 / 23.12.2024
Хитойда 2024 йилнинг энг яхши автомобиллари эълон қилинди
10:56 / 22.12.2024
2024 йил 11 ойда қанча енгил автомобил ишлаб чиқарилгани маълум қилинди
15:01 / 17.12.2024