Фан-техника | 23:11 / 13.07.2018
40802
1 дақиқада ўқилади

Энг ишончсиз смартфонлар номи маълум қилинди

Фото: mvideo.ru

Samsung компанияси смартфонлари Android тизимида ишловчи энг ишончсиз смартфонлар деб топилди. Бу ҳақда маълумотлар хавфсизлигини таъминлаш билан шуғулланувчи Blancco компанияси ҳисоботида маълум қилинди.

Blancco мутахассислари тузган 2018 йил биринчи чораги бўйича смартфонлар антирейтингида Samsung қурилмалари биринчи ўринни эгаллади. Тадқиқотчилар Жанубий Корея компанияси телефонларида носозлик юз бериш ҳолатларини деярли 27,5 фоиз деб баҳолади.

Android тизимидаги энг ишончсиз смартфонлар рўйхатида иккинчи ўринга 14 фоиз носозлик ҳолатлари билан Xiaomi, учинчи ўринга 9,5 фоиздан ортиқ носозлик билан Motorola телефонлари жойлашди. Кейинги ўринларни Huawei ва InFocus компаниялари телефонлари банд этди.

Apple компанияси қурилмалари орасида iPhone 6 ва iPhone 6s энг ишончсизлари деб топилди. Бу смартфонларда кўпинча сенсор билан ишлаш, Wi-Fi ва Bluetooth’га уланишда носозликлар кузатилади.

Мавзуга оид