Жамият | 11:16 / 03.11.2018
42584
1 дақиқада ўқилади

Бош прокуратура: яна бир шифокор пора билан қўлга тушди

Иллюстратив фото

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Зангиота тумани Тиббиёт бирлашмасининг гинекология бўлими акушер-гинеколог шифокори С.М. шахсий манфаатларини кўзлаб, фуқаро Г.Х.нинг 4 ойлик ҳомиласини тушириб бериш эвазига тамагирлик йўли билан 1 млн. 400 минг сўм пулни пора тариқасида олганда ушланган.

Шунингдек, тадбирда фуқаро Г.Х.нинг 16 ҳафталик ҳомиласи борлиги аниқланиб, ҳомиладорлик муддати 12 ҳафтадан ортиқ бўлган шахснинг ҳомиласини сунъий тушириш мумкин эмаслиги ҳақида акушерлик-гинекология шифокор бўйича мутахассиснинг хулосаси олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Зангиота тумани Тиббиёт бирлашмаси гинекология бўлими акушер-гинеколог шифокори С.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид