Спорт | 00:40 / 31.12.2018
12930
2 дақиқада ўқилади

«МЮ» Сульшер бошчилигида ғалабали серияни давом эттирди

Фото: Reuters

Англия чемпионати 20-турининг сўнгги учрашуви ўтказилди. 

Унда «Манчестер Юнайтед» ўз майдонида «Борнмут» устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди – 4:1.

Майдон эгалари сафида Погба дублга эришган бўлса, Рэшфорд ҳамда Лукаку 1тадан гол урди. Меҳмонларнинг ягона голи Аке томонидан киритилди.

Аввалги икки турда Оле-Гуннар Сульшер бошқарувидаги жамоа «Кардифф» (5:1) ва «Ҳаддерсфилд»ни (3:1) мағлубиятга учратганди.

Шу тариқа, Сульшер клуб тарихида Англия чемпионатида дебютдаги уч учрашувда ғалаба қозониш бўйича Мэтт Басби ва Жозе Моуриньо томонидан ўрнатилган рекорд натижаларни такрорлади. 

Норвегиялик мутахассис 19 декабрь куни «Юнайтед»га бош мураббий этиб тайинланганди, у 18 декабрь куни қониқарсиз натижалар учун истеъфога чиқарилган Моуриньо ўрнида иш бошлади.

20 тур ўйинларидан кейин «қизил иблислар» 35 очко тўплаган ҳолда олтинчи ўринга жойлашган. Жамоа бешинчи ўриндаги «Арсенал»ни 3 очколик фарқ билан таъқиб қилмоқда.

Англия чемпионати
20-тур
Манчестер Юнайтед – Борнмут 4:1 (3:1, 1:0)

Голлар: 1:0 – 5 Погба, 2:0 – 33 Погба, 3:0 – 45 Рэшфорд, 3:1 – 45 Аке, 4:1 – 72 Лукаку.
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Янг, Байи, Линделеф, Шоу, Эррера (Перейра, 76), Матич, Лингард, Погба, Марсьяль (Джонс, 82), Рэшфорд (Лукаку, 70).
Борнмут – Бегович, Кук, Аке (Мингз, 82), Дэниэлс, Айб, Брукс (Муссе, 66), Серман, Станислас, Рико, Кинг, Уилсон (Фрэйзер, 66).
Огоҳлантиришлар: Янг (36), Эррера (51).
Четлатиш: Байи (79).

Турнир жадвали

Название

Мавзуга оид