Тошкент туманига янги ҳоким тайинланди
15 январь куни Халқ депутатлари Тошкент тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда ташкилий масала кўрилди.
Сессияда Тошкент вилояти ҳокими Ғуломжон Ибрагимов иштирок этди ва сўзга чиқди.
Тошкент вилояти ҳокимининг тавсиясига биноан Акбар Асқарович Сулаймонов Тошкент тумани ҳокими вазифасига тайинланди.
У бу лавозимда 2017 йилнинг июль ойи охиридан 2018 йилнинг декабрь ойи охиригача ишлаган, кейин Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари сифатида тайинланган Ҳотамбек Анварович Шакиров ўрнида иш бошлайди.
Тошкент тумани ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари Қаҳрамон Қобилжанович Абилов бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан Тошкент тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари вазифасидан озод этилди.
Ўзбекистон савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган Файзулла Бўриевич Маманов Тошкент тумани ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари вазифасига тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, 2017 йил ёзида Зангиота тумани ҳудуди кенгайиб кетиши ортидан уни бошқариш қийинлашгани туфайли, ундан Тошкент тумани ажратиб олинганди. Тошкент тумани 2010 йили Олий Мажлис Сенати қарори билан Зангиота туманига қўшиб юборилганди.
Тавсия этамиз
2024 йилда UzAuto Motorsʼнинг Ўзбекистон бозоридаги улуши 88 фоизга етди
Ўзбекистон | 14:22 / 16.01.2025
«Ташаббусли бюджет»га айрим ўзгаришлар киритилди
Ўзбекистон | 13:13 / 16.01.2025
Байроқдаги янги юлдузлар: АҚШ ҳудудларни қандай қўлга киритган?
Жаҳон | 18:08 / 15.01.2025
Қонуний такси бозори қарийб 6 трлн сўмгача ўсди
Иқтисодиёт | 09:47 / 15.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Исроил ҳукумати Ҳамас билан келишувни тасдиқлади
Жаҳон | 08:04
-
Хоразм ва Тошкентда ярим млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланилди
Жамият | 07:45
-
Дуров Франциядаги терговчиларга Telegram модерациясини яхшилашга ваъда берди
Фан-техника | 01:38
-
Apple янгиланган iOSʼдан сунъий интеллект асосида ишлайдиган функциясини ўчириб қўйди
Фан-техника | 00:50
Мавзуга оид
13:04 / 08.01.2025
Тошкент туманида аҳоли норозилигидан кейин санитар тозалаш корхонаси билан шартнома бекор қилинди
15:54 / 29.10.2024
Тошкент туманидаги қарийб 43 минг хонадонда номаълум муддатга газ ўчирилади
13:34 / 17.10.2024
Тошкент туманида ит ёш болани ўлдириб қўяй деди. Унинг эгаси 370 минг жарима билан қутулиб кетади
23:40 / 09.10.2024