Ўзбекистон | 13:04 / 13.07.2020
35981
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда коронавирусга иммунитетни аниқлаш тестлари ўтказилиши бошланди

Аҳолининг 60 фоизида иммунитет ҳосил бўлса, вирусни бошқариш мумкин.

АОКАда ўтказилган брифингда тиббиёт фанлари доктори, профессор Анвар Алимов коронавирусни бошқаришга эришиш имкони ҳақида айтиб ўтди.

«Дунё статистикасига кўра, аҳолининг 60 фоизида иммунитет пайдо бўлса, пандемия ҳолати юзага келмайди ва вирусни бошқариш мумкин бўлади. Бунинг учун вакцинация ҳам катта омил бўлиб хизмат қилади», дея Алимовнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Мутахассис Ўзбекистонда иммунофермент кўрсаткичлари бўйича таҳлиллар олиб борилаётганини билдириб ўтди.

«Россияда ўтказилган иммунофермент таҳлилларга кўра, уларда коллектив иммунитет 13 фоизни ташкил қилмоқда. Яъни бир нафар беморга 3та касалликнинг симптомсиз кечиш ҳолати тўғри келмоқда.

Биз ҳам иммунофермент таҳлилларини ўтказишни бошладик», деди Алимов.

  • Маълумот учун, иммунофермент таҳлил - инсон организми коронавирус инфекцияси юққанидан сўнг камида бир ҳафта ўтгач организм унга қарши ишлаб чиқарган антитаначаларни аниқлайди. Тест қон намуналаридаги иммуноглобулинни аниқлаб беради. Иммунофермент таҳлил одатда ОИВ-инфекцияни аниқлашда ишлатиларди.

Мавзуга оид