"Лукойл" Ҳисор конида газ қазиб олишни бутунлай тўхтатди
Ўзбекистонда қазиб олинган газнинг катта ҳажми экспорт қилинмаган ва ички бозорда қолган.
Хитой томонидан талабнинг тушиб кетиши натижасида "Лукойл" Ҳисор конида газ қазиб олишни бутунлай тўхтатди. Бу ҳақда компания вице-президенти Павел Жданов маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, пандемия нафақат газга бўлган талабнинг тушиб кетишига олиб келди, балки қувур орқали етказиладиган газ нархини суюлтирилган газга нисбатан кўтариб юборди.
"Натижада Хитой томонидан ўзбек газига бўлган талаб пасайди. Шу сабабли биз Ўзбекистондаги лойиҳаларимизда газ қазиб олиш ҳажмини босқичма-босқич қисқартиришга мажбурмиз. Бугунги кунда кунлик қазиб олиш лойиҳа қувватининг 20 фоизга яқинини ташкил этмоқда. Ҳисор лойиҳаси бўйича газ қазиб олиш бутунлай тўхтатилди", - деди Жданов.
Шу билан бирга, Ўзбекистонда қазиб олинган газнинг катта ҳажми экспорт қилинмаган ва ички бозорда қолган.
"Хитой ўзбек газини сотиб олишни тиклаётганига қарамасдан, ҳозирча экспорт қилмаяпмиз. Ўзбекистон билан музокаралар натижасида 2020 йилда газни ички бозорда сотиш бўйича келишувга эришдик", - деди "Лукойл" вице-президенти.
Мавзуга оид
21:05 / 22.12.2024
Қатар Европага газ етказиб беришни тўхтатиб қўйиш билан таҳдид қилди
13:29 / 22.12.2024
Самарқандда табиий газ ва электрдан қарздорликни йўқ қилиб бермоқчи бўлган ходимлар ушланди
15:57 / 21.12.2024
Ўзбекистонда газ, нефт ва бензин ишлаб чиқариш камайишда давом этяпти
07:40 / 21.12.2024