Ўзбекистон | 09:44 / 21.11.2020
29272
1 дақиқада ўқилади

Нарпай тумани ҳокими ўзгарди

Нарпай туман ҳокимлигида халқ депутатлари туман кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилмоқда. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ҳокимлиги хабар берди.

Сессия кун тартибида ташкилий масала кўрилмоқда. Ботир Жабборов бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан туман ҳокими лавозимидан озод этилди.

Нарпай туман кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида депутатлар томонидан туман ҳокими вазифасини бажарувчи этиб Шерзод Раҳмонов номзоди тасдиқланди.

Эслатиб ўтамиз, Ботир Жабборов 2017 йилдан буён Самарқанд вилояти Нарпай тумани ҳокими сифатида ишлаб келаётганди. 

Мавзуга оид