Донғи дунёга достон шаҳар – Дубай. Амирликлардан Kun.uz фотожамланмаси
Kun.uz ижодий жамоаси Бирлашган Араб Амирликларида ижодий сафарда бўлиб қайтди. Сафаримиз давомида қатор журналистик материаллар тайёрлаш билан бирга, мамлакатнинг энг йирик шаҳри – Дубай ва бошқа амирликлар манзараларини ҳам камера объективига муҳрладик.
Бир неча ўн йил ичида саҳро ичидан кўкка бўй чўзган Дубай бугун Ғарбий Осиёдаги энг йирик бизнес хаб мақомига даъво қилади.
Нефть даромадидан гуллаган, қарийб 3,5 миллион аҳолига эга мегаполис иқтисодиётининг асосида бугунги кунда халқаро савдо, туризм, авиация, кўчмас мулк ва молиявий хизматлар каби соҳалар ётади.
Осмонўпар бинолари, соҳилбўйи дам олиш масканлари, кўнгилочар ва савдо марказлари, хавфсизлиги ва бошқа қатор омиллар ҳисобига Дубай ҳар йили миллионлаб сайёҳларни ўзига жалб қилади. 2020 йил пандемия кузатилганини ҳисобга олиб, 2019 йилги маълумотларга юзлансак, Дубай – энг кўп хорижлик ташриф буюрувчи дунёдаги топ-7 шаҳардан бири.
Етти амирликдан иборат мамлакатда аҳолининг аксар қисми – муҳожирлар. Аммо улар яшовчи туманларда ҳар доим ҳам дабдабани учратавермайсиз. Шу ва бошқа жиҳатлар билан жонли фотожамланмамизда танишинг.
Kun.uz фотомухбирлари:
Муҳаммаджон Ғаниев,
Нуриддин Нурсаидов.
Мавзуга оид
15:44 / 06.12.2024
БААда яна 9 ўзбекистонлик ушланди. Улар билан 11 кундан буён ҳеч ким кўриша олмаяпти
22:30 / 05.12.2024
Дубайда «ниндзя» эможисини юборган ирландиялик эркак бир неча йилга қамалиши мумкин
22:46 / 28.11.2024
Дубайда сузиб юрувчи полиция участкаси иш бошлайди
01:49 / 26.11.2024