Автомактаб ўқитувчиси пора билан қўлга тушди
Ўқитувчи фуқарони ИИБда ишловчи таниши орқали имтиҳонлардан ўтказиб қўйишни ваъда қилган. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар қилмоқда.
Қайд этилишича, 21 апрель куни фуқаро Ю.Б. ИИБга мурожаат қилиб, Қўқон шаҳрида жойлашган автомактабнинг К.М. исмли ўқитувчиси “В,С” тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини Фарғона вилояти ИИБ ЙҲХБда ишловчи танишлари орқали имтиҳонлардан ўтказиб қўйишини айтиб, 2 200 000 миқдоридаги пулларни талаб қилаётганини маълум қилган.
Ҳолат юзасидан ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, К.М. Қўқон шаҳар марказида Ю.Б.дан “В,С” тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериш эвазига 2 200 000 миқдоридаги пулларни олган вақтида холислар иштирокида далилий ашёлар билан қўлга олинган.
Аввалроқ автомашина олиб бераман деб, фуқарони 19 800 АҚШ долларига чув туширган шахсга жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар берилган эди.
Мавзуга оид
21:00 / 09.12.2024
200 долларлик фотосурат, “иш битирган” курка болалари ва қўшмачининг “танка”си – ноодатий поралар
19:25 / 02.12.2024
Навоийда пора олган ИИБ ходими озодликдан маҳрум қилинди
12:07 / 30.11.2024
Давлат кадастрлар палатасининг Янгиҳаёт туман филиали собиқ бошлиғи 12 йилга қамалди
14:48 / 17.11.2024