Жаҳон | 22:40 / 03.08.2021
16046
1 дақиқада ўқилади

Афғонистон мудофаа вазирининг уйига ҳужум уюштирилди

Манбаларнинг айтишича, ҳужум қилинган вақтда мудофаа вазири уйда бўлмаган.

Фото: AP Photo / Rahmat Gul

Номаълум шахслар Афғонистон мудофаа вазири генерал Бисмилло Хон Муҳаммадийнинг уйи яқинида автомобилни портлатди ва қуролли ҳужум уюштирди. 

Хабар қилинишича, куч тузилмалари уларга қаршилик кўрсатган. Олти киши шифохонага ётқизилган.

Пажвак агентлигининг хабарига кўра, вазирга ҳеч қандай жароҳат етмаган.

TOLO News телеканали манбаларининг айтишича, ҳужум қилинган вақтда мудофаа вазири уйда бўлмаган.

Мавзуга оид