Ҳоким 8 соат шахсий қабул ўтказди
Навоий вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Нормат Турсунов қарийб 8 соат шахсий қабул ўтказиб, 120 нафарга яқин фуқаронинг муаммоларини тинглади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, қабулда вилоят секторлари ҳамда, корхона, муассаса ва ташкилотлар раҳбарлари ҳам иштирок этишган. Навоий шаҳри, Кармана, Хатирчи, Нурота ва Навбаҳор туманларидан келган 120 нафарга яқин фуқаро вилоят раҳбарига ўз муаммолари бўйича мурожаат қилган.
Фуқаролар асосан уй-жой ва ер, бандлик, кадастр, табиий газ ва сув таъминоти, мураккаб жарроҳлик амалиёти ва соғлиқни тиклаш учун зарур бўлган тиббий ёрдам, алимент ундириш ва оилавий низолар билан боғлиқ масалалар бўйича мурожаат қилган. Мурожаатларнинг 60 фоизга яқини жойида ҳал этилди. Шунингдек, 9 та масала бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилган.
Мавзуга оид
16:07 / 03.12.2024
Савдо-саноат палатаси Навоий вилояти ҳудудий бошқармасига янги раҳбар тайинланди
19:25 / 02.12.2024
Навоийда пора олган ИИБ ходими озодликдан маҳрум қилинди
12:16 / 01.11.2024
Навоийда одамлар даромадини кўпайтириш масаласи кўриб чиқилди
21:27 / 31.10.2024