Ўзбекистон | 13:26 / 19.08.2022
9140
1 дақиқада ўқилади

7 ойда энг кўп «Кобальт» автомобили ишлаб чиқарилди

Автомобил ишлаб чиқариш саноатида 2022 йил январь-июль ойларида ишлаб чиқарилган енгил автомобиллар сони маълумот қилинди.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 7 ойда энг кўп “Кобальт” автомобили ишлаб чиқарилди - 52 903 дона.

Ундан кейинги ўринлардан 47 600 дона ишлаб чиқарилган “Ласетти-Жентра” ва 39 779 дона ишлаб чиқарилган “Дамас” жой олди.

Бундан ташқари, “Нексия Т-250” автомобили 14 237 дона ишлаб чиқарилган бўлса, “Спарк” - 7 548 дона

Ўз навбатида, махсус енгил автомобилларни ишлаб чиқариш кўрсаткичи 11 008 донани ташкил этди.

Мавзуга оид