Экологик ҳуқуқбузарликларни дрон ёрдамида аниқлаш бошланди
Дрон ёрдамида ноқонуний ҳуқуқбузарликлар аниқланмоқда. Бу ҳақда Бухоро вилояти Экология бошқармаси хабар берди.
Бухоро вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳамда ИИБ ходимлари ҳамкорлигида жорий йил 24 август куни Пешку тумани Қорақир массивида дронлар орқали экологик назорат рейд тадбирлари ўтказилди.
Олиб борилган тадбирлар давомида, Қорақир массивидан фуқаро А.Б. ҳеч қандай рухсатномасиз қамиш ўсимлигини юк машинасига юклаб олиб кетаётгани аниқланди.
Ушбу ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 79-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, жарима белгиланди.
Вилоят бўйлаб дронлар ёрдамидаги назорат рейд тадбирлари давом эттирилмоқда, дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
12:55 / 21.12.2024
Татаристон бўйлаб дронлар ҳужуми кузатилди
15:33 / 18.12.2024
АҚШдаги сирли дронлар: улар ҳақида нималар маълум?
16:14 / 14.12.2024
ОАВ: Германия узра РФ ҳарбий дронлари учиб ўтган бўлиши мумкин
15:12 / 13.12.2024