Ўзбекистон | 09:56 / 24.09.2022
12862
1 дақиқада ўқилади

Фуқароларда қайси русумдаги автомобиллар сони кўплиги маълум бўлди

Ўзбекистон фуқароларида қайси русумдаги автомобиллар сони кўплиги тўғрисида маълумот берилди.

Фото: Kun.uz

2022 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистон бўйича жисмоний шахсларга тегишли бўлган энг оммалашган енгил автомобиллар сонида Nexia етакчилик қиляпти - 687 164 дона.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, жисмоний шахсларда 478 270 дона Damas ва 334 334 дона Lacetti автомобиллари ҳам бор.

Ушбу кўрсаткич қолган машиналар кесимида қуйидагича кўриниш олди:

  • Cobalt - 331 728 дона; 
  • Matiz - 296 442 дона;
  • Spark - 281 811 дона.

Сўнгги йилларда аҳолига тегишли бўлган жами автотранспорт воситалари сони:

  • 2015 йилда – 2 109 185 та;
  • 2016 йилда – 2 191 231 та;
  • 2017 йилда – 2 273 419 та;
  • 2018 йилда – 2 440 276 та;
  • 2019 йилда – 2 580 133 та; 
  • 2020 йилда – 2 955 295 та; 
  • 2021 йилда – 3 268 470 та.

Мавзуга оид