Жаҳон | 12:21 / 15.06.2023
12349
2 дақиқада ўқилади

Билл Гейтс 4 йил ичида биринчи марта Хитойга ташриф буюрди

Фото: Getty Images

Microsoft асосчиси Билль Гейтс ўзининг Gates Foundation фонди иштирокида янги хайрия дастурларини муҳокама қилиш учун 2019 йилдан бери биринчи марта Хитойга келди. Бу ҳақда у Twitter’да маълум қилди.

«Мен Пекинга 2019 йилдан бери биринчи марта қўндим, у ерда 15 йилдан буён Gates Foundation жамғармаси билан глобал соғлиқни сақлаш муаммоларини бартараф этишда ҳамкорлик қилаётганлар билан бирга эканимдан хурсандман», — деди америкалик миллиардер. 

Унинг сўзларига кўра, хайрия фаолияти бўйича ҳамкасблари болалар ўлими ва қашшоқликка қарши курашда муваффақиятга эришган. «Аммо глобал инқирозлар бизни мақсадларимизга эришиш йўлидан ортга қайтарди», деб қўшимча қилди тадбиркор. 

Гейтснинг қўшимча қилишича, Хитой иқлим ўзгаришига қарши курашиш, тиббий ёрдам ва озиқ-овқатдан фойдаланишни таъминлашда катта тажрибага эга. «Бу тараққиётнинг барчаси бутун дунё бўйлаб одамларнинг энг кенг доирасига очиқ бўлиши керак», деди у. 

Шу билан бирга, Гейтснинг ўзи ҳозирги инқирозлар туфайли Африка мамлакатлари аҳолиси энг заиф эканлигини таъкидлади. У Хитойга ташрифидан сўнг Ғарбий Африкага бормоқчи.

Мавзуга оид