Ўзбекистон | 18:29 / 19.04.2024
9555
1 дақиқада ўқилади

Навоий вилояти солиқ бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Сўнгги уч кунда тўртта вилоятда бош солиқчилар ўзгарди.

Ўзбекистон президенти фармойиши билан Назаров Суннатилла Амириллаевич Навоий вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Суннатилла Назаров 1984 йилда Самарқанд вилояти Иштихон туманида туғилган. 2005 йилда Бухоро солиқ коллежини, 2009 йилда Солиқ академиясини, 2018 йилда Банк-молия академиясини солиққа тортиш инспектори, солиқлар ва солиққа тортиш мутахассислиги бўйича тамомлаган. Иқтисод фанлари бўйича фалсафа доктори.

Тайинловга қадар С.Назаров Навоий вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Навоий вилояти ДСБга эса 2021 йил апрелидан буён Анвар Ботиралиев раҳбарлик қилиб келаётганди. Унинг кейинги фаолияти ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

Олдинроқ Наманган вилояти солиқ бошқармасига янги раҳбар тайинлангани хабар берилганди. 17 апрел куни эса Қашқадарё ҳамда Самарқанд вилоятлари солиқ бошқармаларига янги бошлиқлар тайинланганди.

 

Мавзуга оид