Бишкек кўчаларига ички қўшинлар сафарбар этилди
Қирғизистон пойтахти марказига ҳостелдаги муштлашув туфайли мингга яқин намойишчи келди. Улар хорижликлар устидан назоратни кучайтиришга чақириб, ИИББ бошлиғи билан музокаралардан сўнг тарқалишга рози бўлди.
Қирғизистон пойтахти марказига 17 май, жума куни кечқурун ҳостелдаги муштлашувдан сўнг ҳудудда тўпланган оломон туфайли ички қўшинлар ва сув пуркагувчи мосламалар киритилди, деб ёзади маҳаллий ОАВ. 24.kg агентлиги хабарига кўра, 7 апрел кўчаси шимолий йўналишда ўраб олинган ва хавфсизлик кучлари унинг Чуй шоҳкўчаси билан кесишган қисмида жойлашган. Журналистларга кўра, жанубий йўналишдаги бир кўчада бир неча минг киши тўпланган.
Орадан бироз вақт ўтгач, шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи Азамат Тўқтоналиев намойишчилар билан музокаралар олиб борган, деб ёзади 24.kg суҳбатнинг видеоёзувини эълон қилиб. Суҳбат натижасида одамлар тарқала бошлади. Шу билан бирга, йиғилганлар хорижликлар устидан назоратни кучайтиришни ва ҳостелдаги муштлашувдан сўнг қўлга олинган уч кишини қонун доирасида тўлиқ жазолашни талаб қилишди.
Транспорт ҳаракати тикланди
Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги Бишкекдаги вазият департамент назоратида эканлигини маълум қилди. Ички ишлар вазирлиги ходимлари кучайтирилган режимда ишлаб, патруллар ташкил этди ва тушунтириш ишларини олиб бормоқда, дея қўшимча қилди ИИВ. Пойтахтнинг барча кўчаларида транспорт ҳаракати тикланди, дея таъкидлади бошқарма.
Ҳостелдаги тўқнашувдан сўнг уч киши қўлга олинган
13 май куни чет элликлар истиқомат қиладиган Бишкекдаги ҳостеллардан бирининг ҳовлисида оммавий муштлашув содир бўлди. Бир неча маҳаллий аҳоли жароҳатланган. Ички ишлар вазирлигининг таъкидлашича, хорижликлар «номаълум шахслардан яшириниб, жисмоний шикаст етказиш билан таҳдид қилиб, жамоат тартибини бузган». Ҳолат юзасидан безорилик моддаси бўйича жиноий иш очилган. Уч нафар хорижлик қўлга олинган, расмийлар уларнинг фуқаролигини ошкор этмаган.
Мавзуга оид
14:03 / 11.12.2024
Оммавий тартибсизликлар ташкил қилишга тайёргарлик кўрганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланмоқда
07:51 / 07.12.2024
Тбилисида махсус кучлар намойишчиларни сув пуркагичлар билан тарқатиб юборди
09:10 / 04.12.2024
Гуржистонда полиция парламент биноси яқинида намойишчиларни тарқатмоқда
09:06 / 03.12.2024