Путин уран, титан ва никел экспортини тақиқлашни буюрди
«Бизга бир қатор товарлар етказиб бериш чекланмоқда, бироқ биз ҳам баъзи чекловлар ҳақида ўйлашимиз керак, масалан, уран, титан, никел бўйича», деди Путин бош вазир Мишустинга.
Россия президенти Владимир Путин мамлакат ҳукуматига Ғарб санкцияларига жавобан рангли металлар, хусусан, уран, титан ва никел экспортига «маълум чекловлар жорий этиш ҳақида ўйлаб кўриш»ни топширди, деб хабар бермоқда 11 сентябр, чоршанба куни «Интерфакс» агентлиги. «Бизга бир қатор товарлар етказиб бериш чекланмоқда, бироқ биз ҳам баъзи чекловлар ҳақида ўйлашимиз керак, масалан, уран, титан, никел бўйича», деди Путин Россия бош вазири Мишустинга видео-алоқа орқали ҳукумат аъзолари билан учрашувда. «Умуман олганда, агар бу бизга зарар келтирмаса, буни эртага қилишимиз керак деб айтмаяпман, фақат мен айтган товарларни эмас, балки бошқа баъзиларини ташқи бозорга етказиб бериш бўйича маълум чекловлар ҳақида ўйлашимиз мумкин», - деб давом этди президент.
Украинадаги уруш учун санкциялар ва савдони Осиё бозорига йўналтириш зарурати туфайли «Норникел» металларини сотишдан тушган даромад жорий йилнинг биринчи ярмида 22 фоизга камайиб, 5,6 миллиард долларни ташкил қилди. Энди «Норникел» санкциялардан олдинги даврдаги даромадининг атиги 80 фоизига таяниши мумкин, деб ёзади «Интерфакс».
Тўлиқ технологик циклга эга дунёдаги энг йирик титан ишлаб чиқарувчиси - «ВСМПО-Ависма» 2023 йилнинг кузида АҚШ санкциялари остида қолди. «Росатом» корпорацияси 2023 йил якунлари бўйича Россия Федерациясидан уран экспорти ҳажмини ошкор этмади, бироқ ўтган йилги ҳисоботида у жаҳон ядро ёнилғиси бозорининг 17 фоизини эгаллаганини таъкидлаган.
Мавзуга оид
15:59
Шавкат Мирзиёев Озарбойжон самолёти ҳалокати юзасидан ҳамдардлик билдирди
22:34 / 24.12.2024
Россия–Украина уруши тугайдими? Путин нимани хоҳлайди?
07:50 / 24.12.2024
Анапа аҳолиси мазут тўкилиши сабабли Путинга мурожаат билан чиқди
14:14 / 23.12.2024