Хитойда 158 км магистрал йўл дронлар ёрдамида қурилди
Қурилишга жами 10 та ҳайдовчисиз машина жалб этилган.
Хитой дунёда биринчи бўлиб тўлиқ дронлар иштирок этган йўл қурилишини битказди. Гап 158 километр узунликдаги тезюрар автомагистрал ҳақида кетмоқда — у Пекин, Ҳонконг ва Макао шаҳарларини боғлайди.
Лойиҳа нафақат интеллектуал инфратузилма соҳасидаги сезиларли ривожланишни кўрсатади, балки сунъий интеллект, дронлар ва автоном транспорт воситаларининг улкан имкониятларини ҳам намоён этади.
Ушбу кенг кўламли лойиҳа Хитойнинг Sany компанияси автоном йўл қурилиш техникалари паркига асосланади. Йўл қуриш жараёнида қуйидаги техникалардан фойдаланилди: кенглиги 20 метр бўлган ҳайдовчисиз асфалт ётқизгич, 13 тонна келадиган олтита икки барабанли катка ва 30 тонна келадиган учта резина ғилдиракли катка. Машиналар илғор алгоритмлар билан бошқарилиб, уларнинг жойлашуви Beidou сунъий йўлдош тизимлари томонидан 1 сантиметр аниқликда кузатиб борилди. Буларнинг барчаси йўлни юқори сифатли ва чидамли қилиб қуришга ёрдам берди.
Лойиҳанинг энг диққатга сазовор жиҳати SAP200C-10 асфалт ётқизиш машинаси бўлди. У дунёда биринчи бўлиб бир ўтишда 19,25 метр кенгликда асфалт ётқизишга муваффақ бўлган. Бу нафақат қурилиш жараёнини тезлаштирган, балки чоклар сонини камайтириш орқали йўл қопламаси силлиқлиги ва яхлитлигини оширган.
Қурилиш хавфсизлигини кўплаб автоматлаштирилган тизимлар назорат қилиб турган. Ҳар бир автоном қурилма бир нечта ҳимоя даражаларини — электрон тўсиқлар, фавқулодда тўхтатиш тизими ва реал вақт режимида тўсиқларни аниқлаш механизмларини ўз ичига олган. Қурилиш майдонидаги тўсиқлар ёки атрофдаги кичик ўзгариш ҳам зудлик билан эътиборга олингани натижасида хавфсизлик энг юқори даражада таъминланган.
Мавзуга оид
11:25
Хитойда 2024 йилнинг энг яхши автомобиллари эълон қилинди
21:44 / 22.12.2024
Хитойда дунёдаги энг катта сувости туннелининг қурилиши якунланди
12:55 / 21.12.2024
Татаристон бўйлаб дронлар ҳужуми кузатилди
17:13 / 20.12.2024