Иқтисодиёт | 10:56 / 22.12.2024
6320
1 дақиқада ўқилади

2024 йил 11 ойда қанча енгил автомобил ишлаб чиқарилгани маълум қилинди

Энг кўп Cobalt автомобиллари ишлаб чиқарилган – қарийб 150 минг дона.

Фото: ADM Jizzakh

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2024 йилнинг январ-ноябр ойларида турли корхоналар томонидан 382 905 дона ҳар хил турдаги енгил автомобиллар ишлаб чиқарилган.

Уларнинг русумлар бўйича тақсимланиши қуйидагича бўлган (дона):

Cobalt – 149 790 дона;

Chery – 6 301 дона;

KIA – 19 328 дона;

Gentra – 12 837 дона;

Damas – 92 011 дона;

Tracker – 40 718 дона;

Onix – 36 408 дона;

Lada – 6 дона;

Haval – 2 473 дона;

Махсус енгил автомобиллар – 23 033 дона;

Мавзуга оид