Ўзбекистон | 21:32 / 28.04.2020
14214
2 дақиқада ўқилади

Президент маслаҳатчиси ректорлар билан онлайн йиғилиш ўтказди

Бугун, 28 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазири Ином Маджидов раҳбарлигида Сурхондарё вилоятида юқори малакали кадрлар тайёрлаш масалаларига бағишланган онлайн йиғилиш бўлиб ўтди.

Фото: edu.uz

Вазирлик матбуот хизматидан маълум қилишларича, йиғилишда 17 апрель куни имзоланган «Сурхондарё вилоятида юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини кенгайтириш ва янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент қарорининг ижроси муҳокама қилинган.

«Онлайн йиғилишда Самарқанд ва Термиз давлат университетлари, Самарқанд давлат университетининг Денов тадбиркорлик ва педагогика институти ҳамда Тошкент давлат техника, Тошкент давлат аграр, Тошкент давлат педагогика университетлари ва Тошкент тиббиёт академиясининг Термиз филиаллари раҳбарлари иштирок этди.

Шунингдек, йиғилишда Самарқанд давлат университетининг Денов тадбиркорлик ва педагогика институти ректори этиб тайинланган Раҳимов Ғанишер Худойқулович таништирилиб, мазкур янги олий таълим муассасаси олдида турган муҳим вазифалар белгилаб олинди», – дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Денов тадбиркорлик ва педагогика институти 17 апрель кунги президент фармонига асосан ташкил этилган, янги ОТМ ректори лавозимига бунга қадар Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетини бошқариб келган Ғанишер Раҳимов тайинланган эди.

Мавзуга оид