“Табиий офатларга кучли тайёргарлик омон қолишни кафолатлайди” – Ўзбекистонда ягона зилзилани симуляция қилиш марказидан репортаж
Барчамиз умримизда бир маротаба бўлса ҳам зилзилани бошдан кечирганмиз. Зилзила деганда кўз олдингизда нималар гавдаланади? Қўрқув, ваҳима, вайронага айланган уйлар, ҳалок бўлган одамлар ва сон-саноқсиз талафотлар. Нима деб ўйлайсиз: ер қимирлаганда юзага келадиган ҳалокатлардан омон чиқишнинг иложи борлигига ишонасизми? Бунинг учун, энг аввало, зилзила нималигини тушуниш керак.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати томонидан ташкил этилган пресс-тур доирасида Ўзбекистонда ягона бўлган зилзилани симуляция қилиш марказида бўлдик. Марказ ходимлари томонидан зилзила, экологик, техноген ва бошқа турдаги фожиавий ҳалокатлар, қилиниши зарур бўлган чоралар ва бошқа муҳим ахборотлар берилди.
Ҳалокат рўй берганда, аввало, ҳимояланиш учун хавфсиз жой топиб, иложи борича телефон топиш, қутқарув хизмати 1050 қисқа рақамига қўнғироқ қилиб ёрдам сўраш зарур. Бу ўзингизни ҳимоялаш учун қўйилган дастлабки қадамлардир.
Лифтда ҳам хавфсиз ҳаракатланишнинг махсус қоидалари бор. Фуқаро муҳофазаси институти кафедра ўқитувчиси Қамариддин Йўлдошев бу ҳақида батафсил ахборот берди
“Лифтга аввал катталар, сўнг болалар чиқиши керак. Лифт эшиги ярим очиқ ёки чироғи ўчган бўлса, таъмирловчи устани чақириш керак. Лифтга чиққач, юраётган пайтда бузилса, дарҳол лифт деворига яқин туриб олиш керак. Лифтда иложи борича бошқалардан орқада турган маъқул. Олдинда турсангиз, орқада турган одамнинг ҳаракатларини баҳолай олмаслигингиз мумкин. Лифтдаги ўғриликлар шу тарзда рўй беради”, - деди Йўлдошев.
Ер қимирлаши ва бошқа фожиавий ҳалокатлар оқибатида жароҳатланганларга биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатишни ҳар ким билиши зарур. Фуқаро муҳофазаси институти кафедра ўқитувчиси Муҳиддин Тинибековнинг айтишича, биринчи тез тиббий ёрдамни кўрсатишда вақт жуда муҳим омил. Қанчалик жадал ҳаракат қилсангиз, шикастланган инсон ҳаётини сақлаб қолиш имконияти ошади. Ҳар доим ёнингизда тиббиёт қутичаси бўлиши зарур. Унда дастлабки оғриқни қолдирувчи дорилар, бинт, қонни тўхтатувчи резина ва бошқа анжомлар бўлиши талаб этилади. Вазиятга ва қаерга боришга қараб, қўшимча анжомлар бўлиши мақсадга мувофиқдир.
Кимёвий, радиациявий ҳалокатли ҳолатларда шахсий ҳимояланиш воситаларининг зарарланган объектдан соғ-омон чиқишда хизмати катта. Улардан бири газ ниқоби ҳисобланади. Газ ниқобини 360 соатгача тақиш мумкин.
Орол фожиаси нафақат Ўзбекистон, балки бутун Марказий Осиёдаги энг йирик экологик ҳалокатлардан биридир. 3D тренажёр аппарати ёрдамида Орол денгизи қуриш жараёнини виртуал тарзда кўриш мумкин. Бу эса марказга ташриф буюрувчиларнинг воқеа кўламини кенгроқ тушунишларига ёрдам беради.
Кўпчиликка қизиқ бўлган зилзилани симуляция қилиш қурилмаси сунъий ер қимирлашни ҳосил қилади. Бунда ўрганувчилар қандай ҳаракатланиш бўйича кўникма ҳосил қилишади. Ушбу қурилма 2015 йилда ўрнатилган. Марказнинг моддий-техник базасини шакллантиришга БМТ Тараққиёт дастури ва гуманитар ёрдам масалалари бўйича Европа Комиссияси Департаменти кўмак берган.
Kun.uz мухбири Муҳаббат Маъмирова,
Оператор ва монтаж устаси – Дониёр Якубов.
Тавсия этамиз
“Пандора қутиси очилди” — Дунё империализм даври остонасидами?
Жаҳон | 22:59 / 13.01.2025
Humo тўлов тизими 65 млн долларга сотилди
Иқтисодиёт | 16:19 / 13.01.2025
Ҳудудларда 16 та автовокзал ва автостанциялар қурилади
Ўзбекистон | 07:45 / 13.01.2025
Трампга Гренландия нима учун керак?
Жаҳон | 10:56 / 11.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Россия суди Googleʼни 8 млрд рубл жаримага тортди
Фан-техника | 01:35
-
Туркияда қалбаки алкоголдан вафот этган ўзбекистонликлар сони 6 кишига етди. Ҳолатга алоқадор Туркманистон фуқаролари қўлга олинди
Жаҳон | 01:00
-
Калифорнияда ёнғинлар оқибатида кўрилган зарар 275 млрд долларга баҳоланмоқда
Жаҳон | 00:28
-
Навоийда 30 гектар ерни сотишга уринган МЧЖ раҳбари ушланди
Жамият | 23:37 / 14.01.2025
Мавзуга оид
00:41 / 06.12.2024
АҚШда 7 магнитудали зилзила содир бўлди
13:51 / 23.11.2024
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди
21:47 / 17.11.2024
Япония қирғоқларида 6,2 магнитудали зилзила содир бўлди
11:53 / 13.11.2024