Жамият | 18:05 / 06.10.2016
82395
2 дақиқада ўқилади

Дунёнинг энг қиммат 100 бренди номлари эълон қилинди (ахборот графикаси)

Дунёнинг энг қиммат 100 бренди рейтинги ҳар йили янгиланади, бу йил ҳам рўйхат чўққисидан техно-гигантлар ўрин олди. Бу ҳақида interbrand.com'да маълум қилди. 

Apple, Google ва Coca-Cola брендлари тўртинчи йил кетма-кет дунёнинг энг қиммат брендлари номига сазовор бўлишди. 

Манбага кўра, бир йил ичида Apple брендининг баҳоси 5 фоизга ўсган - 179,1 миллиард доллар. 

Google ҳам 11 фоизга қимматлашган, унинг жорий йилдаги нархи 133,3 миллиард долларни ташкил қилди. 

Етакчилар учлигига якун ясовчи Coca-Cola ўтган йилга нисбатан 7 фоизга арзонлашган - 73,1 миллиард доллар. 

Брендлар орасида энг катта фарқ билан олдинга илдамлаган Facebook бир йилда 48 фоизга қимматлашган ва 15 ўриндан жой олган. 

Шунингдек энг қиммат брендлар ўнлигида Microsoft (4-ўрин), Samsung (7), Amazon (8) технологик компаниялари, шунингдек автобрендлар Toyota (5-ўрин), Mercedes (9), General Electric (10) номлари қайд этилган. 

Қолган ўринларни қайси компаниялар эгаллаганини матнга илова қилинган ахборот графикасидан билиб олишингиз мумкин. 

Мавзуга оид