Facebook ўзининг электрон тўлов тизимини ишга туширди
Ҳозирча Facebook Pay фақат АҚШда ишлайди.
Facebook компанияси ўз ижтимоий тармоғида, мессенжерида, Instagram ва WhatsApp иловасида ишлайдиган Facebook Pay электрон тўлов тизимини ишга туширди. Бу ҳақда компания блогида маълум қилинди.
Сервис АҚШда Facebook ва мессенжер учун ўйинлар ичида харид қилиш, тадбирлар учун чипталар сотиб олиш, фойдаланувчилар ўртасида пул ўтказиш ва хайрия мақсадларида пул йиғиш имконини беради. Компания кейинчалик унинг Instagram ва WhatsApp’да ҳам ишлашини таъминлашни режалаштирган.
Facebook Pay хизматини илова созламалари ёки ижтимоий тармоқ сайти орқали ишга тушириш мумкин. Тизим аксарият кредит ва дебет карталари ҳамда PayPal тизими билан ишлайди.
Мавзуга оид
22:30 / 29.09.2024
Марк Цукербергнинг бойлиги охирги 2 йилда олти баробарга ошди
00:32 / 29.09.2024
Meta компанияси паролларни сақлашда хатоликка йўл қўйгани учун 91 млн евро жаримага тортилди
22:51 / 05.03.2024
Facebook ва Instagram бутун дунё бўйлаб вақтинча ишламай қолди
21:32 / 01.02.2024