Ўзбекистон | 17:18 / 30.05.2020
5622
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда 44 киши коронавирусдан тузалди

Мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан буткул соғайганлар 2772 нафарга етди.

Пойтахтдаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида бир йўла 37 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида эса 7 нафар, жами 44 нафар бемор соғайди ва реабилитацияга кузатилди. 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарига кўра, Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 11 нафари эркак, 26 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 78 ёшли онахон бўлса, ёши кичиги эса 2019 йил туғилган чақалоқ. Ҳудудлар кесимида олинадиган бўлса, Хоразм вилоятидан 9 нафар, Самарқанд вилоятидан 7 нафар, Тошкент ва Андижон вилоятларидан 4 нафардан, Сирдарё ва Сурхондарё вилоятларидан 3 нафардан, Тошкент шаҳридан 2 нафар, Бухоро, Фарғона, Навоий, Қашқадарё вилоятлари ҳамда Қозоғистон Республикасидан 1 нафардан.
 
Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг барчаси эркак бўлиб, ёши каттаси 58 ёшда, ёши кичиги 29 ёшда. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, Тошкент вилоятидан 2 нафар, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Наманган вилоятлари, Тошкент шаҳри ҳамда Қирғизистон Республикасидан 1 нафардан.
 
Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар 1019 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 1063 нафарга етди.
 
Айни пайтда мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан буткул соғайганлар 2772 нафарга етди.

Мавзуга оид