Ўзбекистон | 17:25 / 30.05.2020
36109
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда аҳоли орасидан яна 9 кишида коронавирус аниқланди

2020 йил 30 май соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3523 (+10) нафарни ташкил этмоқда.  

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарига кўра, янги касалланиш ҳолатларининг 9 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасидан, яна 1 нафари эса Карантин марказидаги хориждан келган фуқаролар орасидан аниқланган.
 
Айни пайтда республикада 2783 (+55) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган. 
 
Ҳозирда мамлакатда 726 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 

Мавзуга оид