Путиннинг Трампга илк қўнғироғи ҳақида янги маълумот берилди
АҚШ президенти Дональд Трамп 2017 йилнинг январида миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Майкл Флинндан қаттиқ ғазабланган, сабаби у президентга Россия етакчиси Владимир Путиннинг қўнғироғи ҳақида кеч хабар берган. Бу ҳақда ФҚБ собиқ раҳбари Жеймс Коми ўз ёзувларида айтиб ўтган, улар АҚШ конгрессига тақдим этилди, деб хабар бермоқда Associated Press манбаларга асосан.
The Guardian’нинг аниқлик киритишича, ҳодиса Трамп Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй билан тушлик қилаётганида рўй берган. Америка президенти Мэйга у инаугурациядан сўнг биринчи бўлиб табриклагани учун миннатдорлик билдирди.
Ўшанда суҳбатга Флинн аралашиб, биринчи бўлиб айнан Путин табриклаш мақсадида қўнғироқ қилганига аниқлик киритган. Шунингдек, у Кремлга жавоб қўнғироғи олти кунга кечиктирилганини ҳам қўшимча қилиб ўтган.
Комининг маълумотларига кўра, Трамп бу сўзлардан кейин шундай кечиктириш учун қаттиқ ғазабланган ва Флинн соғлом ақлга эга эмаслигини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп Сурияда Россия қўшинлари билан юз берган «қаттиқ тўқнашув» ҳақида айтганди.
Мавзуга оид
22:47 / 25.12.2024
Путин яна “тарихий ҳудудлар” ҳақида гапирди. У қаерларни айтяпти?
15:59 / 25.12.2024
Шавкат Мирзиёев Озарбойжон самолёти ҳалокати юзасидан ҳамдардлик билдирди
22:34 / 24.12.2024
Россия–Украина уруши тугайдими? Путин нимани хоҳлайди?
07:50 / 24.12.2024