«Қизил китоб»га киритилган ноёб морхўрни овлаганлар жазога тортилди
2018 йилнинг 21 декабрь куни Сурхондарё вилояти жиноят ишлари бўйича Қизириқ туман суди судья Б. Мадаминов раислигида фуқаролар А.Ж., У.Ч. ва Ж.Ж.га нисбатан Жиноят Кодексининг 202-моддаси («Ҳайвонот ёки ўсимлик дунёсидан фойдаланиш тартибини бузиш») 3-қисми, «е» банди («жуда кўп миқдорда зарар келтириш») билан айблов кўриб чиқди.
Суднинг аниқлашига кўра, айбланувчилар 2018 йил 11 июнь куни Шеробод тумани «Кўҳитанг» тоғ тизмаси ҳудудидаги давлат муҳофазасига олинган «Олтикўллик» дарасида овга чиқишган.
Бу гуруҳ дарада Ўзбекистон Республикаси «Қизил китоби»га, шунингдек, Табиат ва табиий ресурсларни муҳофаза қилиш Халқаро Иттифоқ Қизил китобига киритилган, ер юзидан бутунлай йўқ бўлиб кетиш арафасида бўлган морхўрни (бурама шохли тоғ эчикиси) овлашган. Овчилар уч морхўрни ўлдиришган. Жониворларни сўйишган ва боши, тўрт оёғи ва гўштларини сафар халталарига жойлашган. Бунинг натижасида қўриқхонага жуда кўп миқдорда - 310 млн 32 минг сўмлик зарар етказилган.
Жуда кўп миқдор - энг кам ойлик иш ҳақининг беш юз баравари ва ундан ортиқ бўлган миқдор (2018 йил 29 ноябрь ҳолатига 101.365.000 сўм ва ундан ортиқ).
Судланувчилар ўз айбларига иқрор бўлишган. Судланувчиларга нисбатан 202-модда, 3-қисми «е» банди билан 45-моддани қўллаб (муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш) 4 йилга озодликдан чеклаш ва бир йилга муддатга овчилик қилиш ҳуқуқидан маҳрум этиш жазоси тайинланган.
Тарафлар ҳукмдан норози бўлган тақдирда юқори инстанцияга мурожаат этиши тушунтирилган.
Сўнгги янгиликлар
-
Янги қуриладиган уй-жойларга туташ ҳудудда ёмғир сувини йиғиш тизими ўрнатилади
Ўзбекистон | 13:30
-
Ғазодаги оташкесим муҳокамаси, асирга тушган КХДР ҳарбийлари ва Россияга нисбатан санкциялар оқибати — кун дайжести
Жаҳон | 12:56
-
Руминлар президентлик сайловлари натижалари бекор қилинганига қарши норозилик билдиряпти
Жаҳон | 12:36
-
Ҳар бир йирик саноат корхонаси ҳудудида “яшил белбоғ” барпо этилади
Ўзбекистон | 12:20
Мавзуга оид
20:33 / 12.01.2025
“Салимбой” номи билан танилган Салим Абдувалиев озодликка чиқди - манба
14:08 / 10.01.2025
“Мутлақо махфий” — Комил Алламжоновга уюштирилган суиқасдга доир жиноят иши судда кўрилмоқда
00:30 / 04.01.2025
“Қонунлар билан адолатли иш юритилса, ҳар томонлама яхши бўларди” – Апелляция суди қандай ўтди?
17:44 / 03.01.2025