МИБнинг Андижон ва Фарғона вилоятлари бошқармаси раҳбарлари ўзгарди
Бош прокурори буйруғи билан Отабек Салманов Мажбурий ижро бюросининг Фарғона вилоят бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Мажбурий ижро бюросининг Андижон ва Фарғона вилоятлари бошқармаларига янги раҳбарлар тайинланди. Бу ҳақда МИБ матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон бош прокурори буйруғи билан Отабек Салманов Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Фарғона вилоят бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Отабек Салманов 1982 йил Фарғона вилоятида туғилган. У иш фаолиятини 2009 йилда Суд ижрочилари Фарғона вилояти Марғилон шаҳар бўлими суд ижрочиси вазифасидан бошлаган. 2014 йилда Суд департаменти Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган. Сўнг, 2017 йилда Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилоят бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосари лавозимида ўз ишини давом эттирган.
Мазкур тайинловга қадар, Отабек Салманов бюронинг Андижон вилоят бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Шунингдек, Бош прокурор буйруғи билан Аюбхон Алимов Мажбурий ижро бюросининг Андижон вилоят бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Аюбхон Алимов 1981 йил Фарғона вилоятида туғилган. У иш фаолиятини 2007 йилда Суд ижрочилари Фарғона вилояти Бағдод туман бўлими суд ижрочиси вазифасидан бошлаган. Бюро органларида иш фаолиятини 2018 йилдан бошлаган. 2021 йилда Данғара туман, кейинчалик Қўқон шаҳар бўлимлари бошлиғи сифатида хизмат қилган.
Тайинловга қадар, Аюбхон Алимов Бюронинг Фарғона вилоят бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Тавсия этамиз
Ғарб сервисларига ва мухолифатга рухсат. Эронда «илиқ» давр бошландими?
Жаҳон | 17:05 / 09.01.2025
Доналд Трамп: «Уруш бошланиши – Байденнинг айби»
Жаҳон | 10:39 / 09.01.2025
Расул Кушербаев Wizz Air устидан арз қилди. Авиакомпания уни қора рўйхатга киритган
Ўзбекистон | 17:27 / 08.01.2025
Шахсни тасдиқловчи ва бошқа ҳужжатларнинг электрон нусхаси ҳам расман тан олинади
Ўзбекистон | 16:02 / 08.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Футболнинг ноодатий томонлари: KUN.UZ янги форматдаги каналини тақдим этади
Спорт | 10:07 / 08.01.2025
-
Марказий банк 9 та банкка огоҳлантириш берди ва учта молия ташкилотини жаримага тортди
Иқтисодиёт | 23:28 / 11.01.2025
-
Янги чеклов Ўзбекистонга автомобил олиб киришни 4 баробаргача қисқартириши мумкин. Қандай қилиб?
Иқтисодиёт | 23:19 / 11.01.2025
-
Ҳусанов трансфери: дунёнинг энг зўр мураббийини қутқариш ўзбек йигити зиммасига тушмоқда
Спорт | 23:13 / 11.01.2025
Мавзуга оид
17:23 / 07.12.2024
Бош прокуратура музейида қатағон қурбонларига хотирасига янги экспозициялар очилди – фоторепортаж
08:00 / 05.12.2024
321 млн сўмни талон-торож қилган МИБ ходими ушланди
13:29 / 30.11.2024
МИБ Суд ижрочилари халқаро иттифоқи билан ҳамкорлик қилади
07:37 / 08.11.2024