Президент Чиноз туманига борди
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 18 март куни Тошкент вилоятининг Чиноз туманига келиб, сув хўжалигида амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирди.
«Маълумки, глобал иқлим ўзгариши туфайли сув ресурслари тақчиллиги йилдан йилга кучайиб бормоқда. Сўнгги 50 йил давомида Марказий Осиёдаги музликлар майдони тахминан 30 фоизга қисқарган. Қишлоқ хўжалиги экинлари асосан эгатлаб суғорилмоқда. Кўп ерлар лазерли ускуна билан текисланмаган. Коллектор-дренаж тармоқлари эскирган. Буларнинг оқибатида сув жуда кўп исроф бўлмоқда.
Лекин айни пайтда аҳоли сони ўсиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига талаб ортмоқда.
Шу боис давлатимиз раҳбари сувни тежаш, унинг аниқ ҳисобини юритиш ва самарали фойдаланиш зарурлигини доим таъкидлаб келади. 2020 йил 10 июлдаги Президент фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси сув хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган концепциясида шу борадаги барча масалалар ўз ифодасини топган. Ушбу концепцияга мувофиқ, жорий йил 24 февралда сув ресурсларини бошқариш ва ирригация секторини ривожлантиришнинг уч йиллик стратегияси қабул қилинди. Унда сув тежовчи технологияларни жорий қилишни кенгайтириш ва давлат томонидан рағбатлантириб бориш, бу соҳага хорижий инвестицияларни жалб этиш бўйича аниқ вазифалар белгиланган.
Чиноз тумани Янгиобод қишлоғидаги экин майдони айнан шундай ишлар натижаси. Бу жойда 1 миллион 350 минг доллар инвестиция эвазига 850 гектар ер қайта ўзлаштирилган. Жами 202 минг куб метр сиғимга эга 3 та сув ҳавзаси барпо этилиб, экинларни томчилатиб суғориш йўлга қўйилган», дейилади президент матбуот хизмати хабарида.
Янги қўриқ ернинг 702 гектарига қўшқатор усулда, плёнка остида «Андижон-72» навли пахта экилади. Бунинг учун замонавий сеялкалар олиб келинган. Улар чигит экиш билан бир вақтда томчилатиб суғориш шлангларини ўрнатиб, плёнка билан ёпиб кетади.
148 гектарда экспортбоп полиз маҳсулотлари етиштирилади. Жумладан, унинг бир қисми ишсиз ёшларга бўлиб берилади.
«Экишдан олдин сотишни ўйлаш керак. Ерни тадбиркорга бериш зарур. Чунки у бозорни билади, рақобатни билади», - деди Шавкат Мирзиёев.
Қайта фойдаланишга киритилган бу ерларда 220 киши доимий, 1 минг 200 дан зиёд аҳоли мавсумий иш билан таъминланади.
Тавсия этамиз
Трампга Гренландия нима учун керак?
Жаҳон | 10:56 / 11.01.2025
Келгуси ҳафта боши учун об-ҳаво прогнози эълон қилинди
Ўзбекистон | 10:52 / 11.01.2025
Суриядаги кутилмаган инқилобдан буён бир ой ўтди. Нималар ўзгарди?
Жаҳон | 18:45 / 10.01.2025
Покистоннинг Афғонистонга зарбалари: “Теҳрике Толибон” қандай ҳаракат?
Жаҳон | 18:00 / 10.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Поп тумани ҳокимининг ўғирлик қилган ўғлини қамоқдан озод қилган судя “Ибратли судя” деб топилди
Ўзбекистон | 18:19
-
Суриянинг янги ҳукумати хорижий маҳсулотлар импортига рухсат берди
Жаҳон | 18:15
-
2024 йилда дунёдаги энг тирбанд шаҳарлар рейтинги тузилди
Жаҳон | 17:50
-
“Асосан бепул онлайн курслардан фойдаландим” — Ўзбекистонда илк бор SAT'дан 1600 балл олган бухоролик 18 ёшли йигит
Жамият | 17:45
Мавзуга оид
17:31
Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан БААга учиб кетди
20:40 / 11.01.2025
Ўзини ўзи банд қилган ҳолда таксичилик билан шуғулланишга доимий рухсат берилади
09:25 / 11.01.2025
Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан БААда бўлади
18:10 / 10.01.2025