Исроилда тарихдаги энг йирик норозилик намойишлари бўлиб ўтди
Одамлар Ғазо секторида сулҳ битимини тузиш ва ҲАМАС асирлигида қолган исроилликларни озод қилишга эришишни талаб қилишди.
Тел-Авивда 7 сентябр оқшомида навбатдаги норозилик намойиши бўлиб ўтди, унинг иштирокчилари Ғазо секторида сулҳ битимини тузиш ва ҲАМАС асирлигида қолган исроилликларни озод қилишга эришишни талаб қилишди. Бу ҳақда Times of Israel хабар берди.
Намойишларни уюштирган «Гаровга олинган оилалар форуми» ҳисоб-китобларига кўра, кўчаларга 500 мингга яқин одам чиққан. Улар буни Тел-Авив тарихидаги энг йирик митинг деб атади. Яна 250 минг киши мамлакатнинг бошқа шаҳарларида, жумладан Қуддус ва Ҳайфада кўчаларга чиқди.
Намойишда 31 август куни Ғазо секторида жасади топилган исроилликларнинг яқинлари ҳам иштирок этди.
Нашрнинг ёзишича, гаровга олинганларнинг оила аъзолари ҳар шанба куни норозилик намойишини ўтказмоқда. Бу сафар, намойиш биринчи марта ҳукуматга қарши намойишлар билан расман бирлаштирилган.
Полициянинг маълум қилишича, намойиш пайтида беш нафар иштирокчи ҳибсга олинган.
Исроилда гаровга олинганларни озод этиш талаби билан норозилик намойишлари мунтазам бўлиб туради, бироқ улар Ғазо секторида 7 октябр куни ўғирлаб кетилган ва ҲАМАС томонидан ўлдирилган олти нафар исроилликнинг жасади топилганидан кейин кучайди. Ўғирланганларнинг оилалари Бинямин Нетаняҳу ҳукуматидан ҲАМАС асирлигида қолганларни озод қилиш учун Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш бўйича музокаралар олиб боришини талаб қилмоқда.
Исроилга ҳужум пайтида ҲАМАС 251 кишини гаровга олди. 2023 йил ноябр ойида террорчи гуруҳ ва Исроил ўртасидаги келишувга кўра 105 нафар гаровга олинган киши озод қилинди. Саккиз нафари Исроил армиясининг Ғазо секторидаги амалиётлари чоғида қўйиб юборилди. Сўнгги маълумотларга кўра, ҲАМАС асирлигида 101 исроиллик қолмоқда. Улардан 66 нафари ҳали ҳам тирик экани тахмин қилинмоқда.
Тавсия этамиз
Трампга Гренландия нима учун керак?
Жаҳон | 10:56 / 11.01.2025
Келгуси ҳафта боши учун об-ҳаво прогнози эълон қилинди
Ўзбекистон | 10:52 / 11.01.2025
Суриядаги кутилмаган инқилобдан буён бир ой ўтди. Нималар ўзгарди?
Жаҳон | 18:45 / 10.01.2025
Покистоннинг Афғонистонга зарбалари: “Теҳрике Толибон” қандай ҳаракат?
Жаҳон | 18:00 / 10.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Moderna акциялари нархи 21 фоизга тушиб кетди
Жаҳон | 00:36
-
Тошкентда BYD’нинг қўпол қоидабузарлиги ортидан икки пиёда жароҳат олди
Жамият | 23:44 / 13.01.2025
-
New Gleen ракетаси парвози стартга 15 дақиқа қолганда бекор қилинди
Жаҳон | 23:29 / 13.01.2025
-
“Пандора қутиси очилди” — Дунё империализм даври остонасидами?
Жаҳон | 22:59 / 13.01.2025
Мавзуга оид
20:38 / 13.01.2025
Қатар Ғазо сулҳ битимининг якуний лойиҳасини ҲАМАС ва Исроилга топширди
17:24 / 13.01.2025
Яҳё Синварнинг укаси Ғазо секторидаги ҲАМАС раҳбари бўлди – ОАВ
21:34 / 08.01.2025
Ғазо аҳолиси уруш бошланганидан бери 6 фоизга камайди
13:18 / 08.01.2025